МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон ҳозирга қадар 118 та медални қўлга киритди

CHERY AUTO

Озарбайжонда III МДҲ ўйинлари якунига етиб бормоқда. Бугунга қадар Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Tecno

Олтин:
- Жавоҳир Шарифбоев (юнон-рум кураши, -45 кг)
- Фарид Каромов (юнон-рум кураши, -48 кг)
- Абдулазиз Холмирзаев (юнон-рум кураши, -80 кг)

Кумуш:
- Саидамир Неъматов (юнон-рум кураши, -110 кг)
- Чавгон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

Бронза:
- Азизбек Барликбаев (юнон-рум кураши, -65 кг)
- Фахрикамол Комилжонов (юнон-рум кураши, -92 кг)
- Қиличбозлик (шпага, йигитлар жамоавий)
- Қиличбозлик (сабля, қизлар жамоавий)
- Бадиий гимнастика (булава, жамоавий)

Айни пайтда Ўзбекистон делегациясидаги медаллар 25 та олтин, 33 та кумуш ва 60 та бронзани ташкил этмоқда. Бугун мусобақада сўнгги кун беллашувлари ўтказилади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!