МДҲ ўйинлари. Академик эшкак эшиш, каное ва байдаркада эшкак эшиш баҳсларида бир неча медалларни қўлг киритдик

CHERY AUTO

Озарбайжонда ўтказилаётган III МДҲ ўйинларининг академик эшкак эшиш, байдарка ва каноеда эшкак эшиш спорт тури бўйича пойгаларда спортчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Tecno

Хусусан спортчиларимиз Бобуржон Мухиддинов ва Жамалбек Турғунов жуфтлиги 04:47,360 натижа билан олтин медални қўлга киритишди. 

Шунингдек, Зиёдбек Йўлдошев ўз иштироки давомида 03:55,22 натижа кўрсатиб кумуш медални қўлга киритди. Шохрух Хасанов ўз чиқишида 03:51,450, Давлатжон Ҳамдамов 04:03,700 натижа билан бронза медалларига эга чиқишди. 

Бундан ташқари каноеда эшкак эшиш спорт турида Муҳаммадазиз Арипов 01:57,860 натижа кўрсатиб бронза медални, байдаркада эшкак эшиш жуфтлик баҳсларида Шоҳруҳ Хасанов ва Никита Рейнвалт жуфтлиги 01:36,990 натижа билан кумуш медални, байдаркада эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Марк Шербаков ва Давлатжон Ҳамдамов жуфтлиги 01:42,220 натижа билан бронза медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!