
Мбаппе янги истеъдод Шеркининг ҳаракатларини юқори баҳолади
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Райан Шеркининг истеъдодини юқори баҳолади.
Маълумки, ярим ҳимоячи Миллатлар лигаси ярим финалида Испанияга қарши ўйинда чиройли гол урган бўлса-да, французлар 4:5 ҳисобида мағлуб бўлишди.
- Унинг қобилиятларига мен ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Райан терма жамоага кўп ижобий ҳисса қўшди ва келажакда ҳам шундай давом этади. Унинг истеъдоди ўз-ўзидан кўриниб турибди, - деди Мбаппе.
Айтиб ўтиш жоизки, Шерки "Манчестер Сити"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади, бироқ Хосеп Гвардиола жамоаси ҳозирча "Лион" билан трансфер суммаси борасида келишувга эриша олмаяпти. Раян "шаҳарликлар" сафида эркин агент сифатида кетган Кевин де Брюйненинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Фикрлар