Мбаппе "Реал"га кетса, ПСЖ ундан ҳам зўрини олиб келади. У ким?

  • 10 март, 2022, 16:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Агар Килиан Мбаппе «Реал»га кетса, ПСЖ «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Никола Скира ўзининг Твиттердаги саҳифасида хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, 33 ёшли польшалик футболчининг агенти аллақачон Париж гранди билан алоқага чиқган. Айтиш керакки, Левандовскининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва томонлар ҳозирча янги шартномани муҳокама қилинишмаяпти.

Левандовски жорий мавсум "Бавария" сафида барча турнирлар доирасида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!