Мбаппе “Реал”даги дебют голи ва биринчи совринидан кейин нималар деди?

  • 15 август, 2024, 09:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” сафида дебют учрашувидаёқ Килиан Мбаппе илк совринини қўлга киритди. УЕФА Суперкубоги учун бўлиб ўтган баҳсда мадридликлар Италиянинг “Аталанта” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

“Қироллик клуби”га навбатдаги совринни келтирган голларга Федерико Вальверде ва Килиан Мбаппе муаллифлик қилди.

Учрашувдан кейин франциялик ҳужумчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ҳамма голлар ҳам муҳим, шунинг учун қайсидир ҳужумчини ажратиб кўрсатиш осон эмас. Екин бу голим жуда аҳамиятли. Мен “Реал” билан янги  босқични бошлашни узоқ кутдим. Яхши бошлаш, соврин билан бошлаш – бу ажойиб ҳолат. Бу унутилмас оқшом бўлди, - деди Килиан Мбаппе.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!