Мбаппе ўрнига зўр тўпурар келади

  • 09 Feb 11:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти жамоанинг асосий ҳужумчиси Килиан Мбаппени янги шартномага кўндира олмаса, унинг ўрнига олиб келинадиган футболчини топиб қўйди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, бош мураббий Маурисио Почеттино ҳужум чизиғида айни пайтда “Интер” шарафини ҳимоя қилаётган Ромелу Лукакуни кўрмоқчи. Бельгиялик тўпурарга Серхио Агуэро ўрнига ҳужумчи қидираётган “Манчестер Сити”дан ҳам таклиф бор. Бироқ, Лукаку Англияга қайтиш режаси йўқлигини таъкидлади.

“Интер” айни пайтда молиявий мураккаб аҳволда қолган. Шу боис, миланликлар қимматбаҳо футболчини сотиш орқали ммай даромад ишлаб олиш ва Лукакуга берилаётган катта миқдордаги маошни тежаб қолиш мақсадида бу трансферга қаршилик қилмаслиги айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!