
Мбаппе бир қарорга келди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасини ўзгартирмоқчи. AS нашрининг хабарига кўра, 22 ёшли футболчи мавсум сўнгида "Реал"га кўчиб ўтмоқчи.
Маълумотларга қараганда, келаси мавсум мадридликларни ким бошқаришидан қатъи назар, Мбаппе "Қироллик клуби"га ўтишга тайёр. Аввалроқ, Зидан мавсум сўнггида "қаймоқранглилар"ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Жорий мавсум Мбаппе 46та ўйинда майдонга тушиб, 41та гол урган ҳамда 11та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали ҳужумчини 160 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ, франциялик форвардга АПЛ клубларидан ҳам таклиф борлиги ҳақида ёзган эдик.
Фикрлар