Ҳусанов ҳам улар орасида! Гвардиола таркибга кирмайдиганлар ҳақида гапирди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га кўчиб ўтишига ҳисса қўшган Хосеп Гвардиола ўз қарашлари, кутилмаган хулосалари, ўткир фикрлари билан ҳам ўзига яраша эътибор торта олади.

Tecno

Испаниялик мутахассис янги мавсум олдидан айрим масалалар бўйича ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди. Sports.uz портали таниқли мураббийнинг фикрларини ўзбекистонлик мухлислар  эътиборига ҳавола қилади.

Гвардиола таркибга тушмаганлардан хижолат

Хосеп Гвардиола ҳар гал “Манчестер Сити” учрашувидан аввал бошланғич таркибни шакллантиришда ўйинчи танлаш қийин кечишини айтди.

- Жамоада 22-23 та ўйинчи бор. Ҳар уч кунда бир мен улар орасидан 11 та бошланғич таркибни танлайман. Бу рўйхатга тушмаганлар, мени уларни ёмон кўради, деб ўйлайди. Аслида аксинча, мен уларни кўпроқ яхши кўраман, чунки уларни танлай олмаётганимдан азият чекаман.

Улар эса, “Нега мени эмас, бошқа ўйинчини танладингиз?”, деб сўрайди, - деди Хосеп Гвардиола.

Гвардиола қариганини ҳис қиляпти

40 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналдунинг биологик ёши 28 да экан. Бу борада сиз неча ёшдасиз?

Бу саволга 54 ёшли испаниялик мураббий қуйидагича жавоб берди?

- Ҳозир 75 ёш бўлсам керак. Тамом бўлганман, ҳамма жойим оғрияпти. Балки тест топширсам, ёшроқ чиқарман. Вақт ўтиши билан ҳаммаси жойига тушишига умид қиламан. Ҳозирдан тикланиш учун яхши жойларни топиб қўйишим керак, - деди Хосеп Гвардиола.

Гвардиола “Сити”дан кетса, нима қилади?

Хосеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнида тугайди. Хўш, ундан кейин Пеп нима қилади?

- Мен “Манчестер Сити” босқичи якунланганидан кейин тўхташимни биламан. Бу бўйича аниқ қарорга келиб бўлганман. Лекин танаффус қанча – бир, икки, уч, беш, ўн, ўн беш йил давом этишини билмайман.

Лекин “Сити”да кейин тўхташим зарур, ўзига ва танамга эътибор қаратишимиз шарт. Бобом айтганидек, менга худди моллар поезднинг ўтишини кузатганидек қаранг. Мен шундай қилмоқчиман, - деди Хосеп Гвардиола

Маошимиз катта, танқидга чидашга етади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзи ва ҳамкасблари дуч келадиган танқибларни қандай кўтариши ҳақида гапирди.

-  Ўтган мавсумда ҳар бир сафар учрашувида фанатлар “Эрталаб сени ишдан ҳайдашади!”, деб бақирди. 60 минг одам сени ҳайдалашингни бир пайтда талаб қиладиган бошқа касб бўлмаса керак.

Бироқ касбимиз юқори даромадли бўлгани учун танқидларга чидасак бўлади. Агар бунга кўнмасанг, бошқа иш топ, - деди Хосеп Гвардиола.

 Хосеп Гвардиола 2016 йилдан бери “Манчестер Сити”ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “шаҳарликлар” олти марта Англия Премьер-лигаси ғолиби бўлди. Клуб тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 20 январдан бери испаниялик мутахассис жамоасида тўп тепиб келади. 21 ёшли легионеримиз янги мавсумда Гвардиола бошчилигидаги жамоанинг асосий таркибига кириш учун ҳаракат қилади.

Шомуродов: Мендан қочиб юрибсанми?

Ҳусановга муҳим вазифа топширилади

Ҳусановнинг жойи ўзгаради

Ҳусановга жой борми? Гвардиола янги таркиб шакллантиряпти

“Реал” Ҳусановнинг жамоадоши учун икки юлдузини беради
Ҳусановнинг дўстини “Реал” олади!
Файзуллаев ЦСКАга “янги Месси”ни кашф қилиб кетди

Файзуллаев бу футболчилар орасида суперюлдузга айланади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!