
Ана холос: Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси ва ўғли автоҳалокатга учради
27 июль, якшанба куни эрталаб қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи Гулайым Раҳмонова, унинг ўғли ва яна 2 нафар йўловчи ЙТҲга учради.
"Йўл-транспорт ҳодисаси Жамбил вилоятининг Мўйинқум туманидаги трассада содир бўлган. Гулайым Раҳмонова ўғли ва дўстлари билан Қарағандадан Олмотага кетаётган эди. У бошқараётган Toyota Land Cruiser Олмота-Екатеринбург автомобил йўлининг 296-километрида, Оқсуек қишлоғи яқинида ағдарилиб кетган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида икки йўловчи вафот этган. Раҳмонова ва унинг 2022-йилда туғилган ўғли эса шаҳар шифохонасига етказилиб, травматология бўлимига ётқизилди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда" — деб ёзди "Sports.kz" сайти.
Маълумот учун, Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддасига кўра, автомобил, троллейбус, трамвай ёки бошқа механик транспорт воситасини бошқараётган шахс эҳтиётсизлик оқибатида инсоннинг соғлиғига зарар етказилиши ёки ўлимига сабаб бўлса, жиноий жазога тортилиши мумкин.
Фикрлар