
Маскерано Мессининг қачон сафга қайтишини маълум қилди
"Интер Майами" бош мураббийи Маскерано Лионель Мессини "Лос-Анжелес" га қарши учрашувда майдонга тушишга тайёр эканлигини айтди.
"Леони аҳволи яхши. У жамоа билан чоршанбадан бери бирга машғулотларда иштирок этиб келмоқда. Агар кутилмаган ҳолат юз бермаса, аргентиналик юлдуз кейинги турда асосий таркибда жамоани майдонга бошлаб тушади", - деди клуб мутахассиси.
Маълумот учун, Месси "Пумас" ва "Орландо Сити" жамоаларига қарши ўйинларда ўз жамосига ёрдам бера олмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" кейинги турда "Лос-Анжелес" жамоасига қарши майдонга чиқади. Учрашув 17 август куни Тошкент вақти билан соат 04:30 да старт олади.
Фикрлар