Машҳур легионеримиз 9-клубидан ҳам кетди!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчилардан бири – Жасурбек Яхшибоев яна ўзига янги жамоа қидиришига тўғри келади.

27 ёшли футболчимизнинг фаолиятига барқарорлик етишмаяпти. Ўтган йилни Қозоғистон чемпионатида “Ордабаси” жамоасида якунлаган Жасурбек бир неча ой ишсиз қолиб кетди. Унинг келажагини турли жамоалар билан боғлашди.

Кутилмаганда, Яхшибоев Эрон чемпионатида тўртинчи ўзбек футболчи сифатида пайдо бўлди. Бу мамлакатдаги уч нафар легионеримиз – Остон Ўрунов, Жалолиддин Машарипов ва дарвозабон Ўткир Юсупов лиганинг кучли клубларидан ҳисобланган “Персеполис”, “Истиқлол” ва “Фулад” шарафини ҳимоя қилади.

Жасур эса, Эрон лигаси аутсайдерларидан ҳисобланган “Нассаджи Мазандаран” жамоаси билан 25 март куни шартнома имзолади. Универсал ҳужумчимизнинг бу клубдаги фаолиятини муваффақиятли чиқди, дейиш қийин. У чемпионат ва кубок доирасида тўртта учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига битта ассист расмийлаштирди.

Мавсум якунига кўра, Нассаджи Мазандаран” қуйи лигага тушиб кетди. Жасур Яхшибоевнинг эронликлар билан шартномаси тугади. У клубни тарк этди ва ёз ичи ўзига муносиб жамоа топишга ҳаракат қилади.

Жасурбек Яхшибоев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу жамоадан ташқари юртимизда турли йилларда ОТМК ва “Навбаҳор” жамоаларида тўп тепган. Фаолиятининг катта қисмини хорижда ўтказмоқда. Хусусан, Жасур Беларусда “Энергетик-БГУ” ва “Шахтёр-Солигорск”, Польшада “Легия”, Молдовада “Шериф” ҳамда Қозоғистонда “Ордабаси”да ўйнаган.

Яхшибоев уч мамлакат – Беларус, Польша ва Молдова чемпион.

Бундан ташқари, Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 2018 йили Осиё чемпионати ғолиби бўлган.

Жасурбек 2021 йилнинг 28 сентябрида Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Мадридда “Реал” дарвозасини ишғол қилиб,  “Шериф”нинг тарихий ғалабасини таъминлагани билан ҳам машҳур.

Яхшибоев фаолияти давомида клублар миқёсида жами 172 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 41 та гол ва 22 та ассист расмийлаштириб қўйган.

Шунингдек, бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўнта учрашувда иштирок этиб, Венесуэла ҳамда Тожикистон терма жамоалари дарвозасини ишғол қилган.

Жасур Яхшибоевга ўз иқтидори ва салоҳиятини намойиш қилиши учун ўзига муносиб жамоа топишига умид қилиб қоламиз...

Шомуродовга экспертлар неччи балл қўйди?

Ҳусановнинг дўсти “қўрқоқлиги” учун кескин танқидга учради!

Шомуродовни Чемпионлар лигасида кўрамизми?

Бу юлдуз келса, Ҳусановга “Сити”да аниқ “нон” қолмайди!

Раньери ва Шомуродов А Серияни даҳшатга солмоқда

Шомуродов “Рома”нинг “топ-5”даги тарихий рекордини таъминлаб берди!

Ҳусанов жамоасига яхши хабарлар кела бошлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
18/05/2025 21:20
Omadini bersin!