
Мартинес: "Месси биз учун доимо намуна бўлиб қолади"
"Интер" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
38 ёшли ҳужумчи иккита гол уриб, жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Венесуэлани 3:0 ҳисобида мағлуб этишига ҳисса қўшди.
- Бу кеча жуда таъсирли бўлди ва бизнинг хотирамизда қолади, сабаби у Лео учун алоҳида аҳамиятга эга. Месси биз учун доимо намуна бўлиб қолади. Мен унга терма жамоамиз ва бутун футбол учун қилган ҳамма иши учун миннатдорман, - дея Лаутаронинг сўзларини келтирди Аргентина терма жамоаси матбуот хизмати.
Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги дебютини 2005 йилда ўтказган бўлиб, у жамоа сафида жами 194 ўйинда 114 та гол урган.
Комментарии