
Мартинелли: "Арсенал"даги рақобат терма жамоадагига ўхшайди"
"Арсенал" ҳужумчиси Габриэль Мартинелли жамоадаги рақобат ва ёзда келган янги футболчилар ҳақида гапирди.
"Арсенал"даги ҳолат миллий жамоадагига ўхшайди. Агар сиз мендан Винисиус ёки Родриго каби ўйинчилар таркибда бўлса, яхши эмасми, деб сўрасангиз, жавобим – албатта, яхши. Улар жамоага совринлар ютишда ёрдам беради. Агар ғолиб чиқишни истасак, сифатли футболчилар керак. Шунинг учун Эзе ва Мадуэке келганидан жуда хурсандман", – деди Мартинелли.
Эслатиб ўтамиз, АПЛда уч турдан сўнг "канонирлар" 6 очко тўплаб, пешқадамлар қаторида 3-ўринда бормоқда. Жамоа МЮ (1:0) ва "Лидс" (5:0) устидан ғалаба қозонди, аммо "Ливерпуль"дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
13 сентябрь куни "тўпчилар" "Эмирейтс"да "Ноттингем Форест"га қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар