
Мане "Реал"га қарши ўйиндан сўнг муҳим хабарни айтади
"Ливерпуль" вингери Садио Мане "Бавария"га ўтиши борасида гапирди.
"Менимча, бу жуда яхши савол. Бироқ ҳозир жавоб бериш мен учун қийин. Албатта, бор эътиборимни Чемпионлар лигаси финалига қаратганман.
Ўйиндан сўнг сўранг, жавоб бераман", - деди сенегаллик футболчи машғулотлар пайтида берилган саволга.
Аввалроқ, футболчи Мюнхен клубига 50 миллион евро эвазига бориб қўшилиши ҳақида хабарлар чиқаётганди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги финал баҳси 28 май куни Париждаги "Парк де Пренс" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Фикрлар