Манчестерликлар олти футболчини сотиб, 300 миллион еврони қайтаради

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти барбод бўлган мавсумдан кейин жамоада жиддий ўзгаришлар қилишга киришди. Ёзги трансферлар даврида бир неча қимматбаҳо юлдузлар сотиб юборилади ва таркиб қайта шакллантирилади.

Tecno

Fichajes сайтининг ёзишича, клуб мутасаддилари беш нафар юлдузни сотиб юбориб, ғазнага 300 миллион евро миқдорида тушум қилмоқчи. Бу маблағ жамоа савиясини кўтара оладиган янги ижрочилар трансферига йўналтирилади.

Манчестерликлар жамоа етакчиси Бруну Фернандешнинг “Ал-Ҳилол”га трансферидан 100 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олмоқчи.

Жамоада қолиш истагидан воз кечган Алехандро Гарначонинг кетиши клубга 60 миллион евро миқдорида пул келтириши кутиляпти.

Манчестерда ўзини кўрсата олмаган Расмус Хойлундни оладиган клублар “Олд Траффорд” ҳисоб рақамига 60 миллион евро ўтказиб бериши керак.

Рубен Аморим ишончини қозона олмаган Жошуа Зиркзее 40, Каземиро 10 ва дарвозабон Андре Онана 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию