"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар учун қанча пул сарфламоқчи?

  • 28 май, 2021, 17:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” жорий ёзги трансферлар даврида таркибда жиддий ўзгаришлар қилмоқчи. The Guardian нашрининг ёзишича, “қизил иблислар” бу борада 4 та футболчини кўз остига олиб қўйган.

Tecno

Манкунианларнинг шорт-листида ҳимоячи Пау Торрес, ярим ҳимоячи Деклан Райс, қанот ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ва марказий ҳужумчи Ҳарри Кейн бор. “Манчестер Юнайтед” ушбу трансферлар учун 350 миллион евро ажратмоқчи.

Уле Гуннар Сульшер бошчилигидаги жамоа якунланган мавсум АПЛда 2-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, УЕФА Европа лигаси финалига қадар етиб борди.

Бундан аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” “Атлетико” билан ўзаро дарвозабон алмаштирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!