“Манчестер Юнайтед” учта супертўпурарни олиб келади

  • 12 март, 2023, 13:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” аввалги мавқеини қайтариш учун ҳужум чизиғини сезиларли даражада кучайтирадиган бўлди.

Tecno

Биринчи навбатда, клуб раҳбарияти “Тоттенхэм”дан кетиш илинжида юрган Ҳарри Кейнни трансфер қилади.

Жамоа бу билан чекланиб қолмайди. Манчестерликларни кучли учликка қайтарган бош мураббий Эрик тен Хаг ўз жамоасида А Серия тўпурари Виктор Осимхенни ҳам кўрмоқчи. “Наполи” ҳужумчиси энг кўп харидор эътиборини тортаётган ўйинчилардан ҳисобланади.

Шунингдек, манчестерликлар Португалия чемпионатида порлаётган “Бенфика” форварди Гонсалу Рамушни ҳам нишонга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!