
“Манчестер Юнайтед” супертўпурарни олиб келади
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари “Бавария” тўпурари Роберт Левандовски агентлари билан алоқага чиқди, деб хабар бермоқда Sky Germany нашри.
Польшалик ҳужумчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Левандовски ёзда бошқа чемпионатга кўчиб ўтишни режалаштирган. Клуб ҳали унга янги битим таклиф қилгани йўқ.
Айни пайтда “Бавария” энг зўр тўпурарига бир мавсум учун 25 миллион евро маош тўламоқда. Шунга қарамай, у билан ҳамкорликни узайтиришга шошилмаяпти.
Аввалроқ, “Барселона” ва ПСЖ ҳам кўп гол урадиган ўйинчига қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Унинг трансфери 50 миллион еврога баҳоламанмоқда.
Фикрлар