
"Манчестер Юнайтед" собиқ юлдузи жаримага тортилди
"Манчестер Юнайтед" собиқ хужумчиси Хавьер Эрнандес Чичарито аёллар хақида айтган гаплари учун жазоланадиган бўлди.
"Чичарито яқинда ижтимоий тармоқда эркаклар ва аёллар муносабатлари тўғрисида бир нечта видео жойлаштирган эди. Видеоларда, зўравонликни бир тури сифатида қараладиган ва спорт гендер тенглиги тамойилларига зид бўлган жинсий стереотиплар тарғиб қилинган. Шу сабабдан, гендер ва хилма-хиллик бўйича комиссия бундай харакатларни олдини олиш мақсадиди текширув бошлади.
Мексикалик футболчи расмий огохлантириш ва моддий жаримага тортилди. Агар бу холат яна такрорланса, унга нисбатан қаттиқроқ чора кўрилиши хақида хам огохлантирилди", - дея хабар берди Мексика футбол федерацияси.
Фикрлар