"Манчестер Юнайтед" Сенне Ламменсни трансфер қилди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" Бельгия терма жамоаси дарвозабони Сенне Ламменс билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

"BBC" хабарига кўра, "Антверпен" ушбу трансфер учун 21 миллион евро олди, шунингдек, қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Tecno

23 ёшли посбон "Антверпен" сафида 64 та учрашув ўтказган ва ўтган мавсум чемпионатда энг кўп "қуруқ" ўйинлар сонини қайд этган. 

"Манчестер Юнайтед"га қўшилаётганимдан ниҳоятда фахрланаман, бу ҳақиқатдан ҳам рўёбга чиққан орзумдир. Бу ер ўзимни ривожлантиришни давом эттириш, ушбу истиқболли жамоа билан биргаликда ўсиш ва карера мақсадларимга эришиш учун энг мукаммал жойдир", - дея таъриф бериб ўтди футболчининг ўзи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!