“Манчестер Юнайтед” Роналдудан умид уза олмаяпти

  • 10 июль, 2022, 20:05
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду “қизил иблислар”нинг мавсумолди йиғинга ҳали қўшилмади. Бироқ инглиз клуби раҳбарияти 37 ёшли португалиялик тез орада жамоа машғулотларига келишидан умид қилмоқда, деб хабар беради “Sky Sports” нашри.

Tecno

Роналду яқинда агенти Хорхе Мендешдан ўзига янги клуб топишни сўради. Криштиану бу ёзги трансфер ойнаси вақтида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи. Айни пайтда манкунианликлар футболчини ўз таркибда сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда.

Олдинроқ Роналду шахсий/оилавий муаммолар туфайли “Манчестер Юнайтед”нинг Таиланд ва Австралияга бўладиган сафарларини ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда португалиялик футболчи "қизил иблислар"нинг барча мусобақалар доирасидаги 39 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!