“Манчестер Юнайтед” қимматбаҳо супертўпурар олади

  • 29 март, 2022, 18:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Англиянинг сўнгги йиллардаги энг зўр тўпурари Ҳарри Кейнни трансфер қилишни режалаштиряпти. Клуб айни пайтда бўлажак музокараларга тайёргарликни бошлаб юборди, деб хабар бермоқда The Athletic нашри.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, манчестерликлар раҳбарияти тажрибали ҳужумчининг трансферини тўлиқ сотиб олишга қарор қилган.

Кейн “Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. Моҳир тўпурар бир неча марта ижарага жўнатилган бўлса-да, 2013 йилдан бери “шпорлар”нинг асосий таркибидан муқим ўрин эгаллаб келмоқда.

28 ёшли футболчи анчадан бери совринлар учун курашадиган қудратли клубларга ўтиш илинжида юрибди. Бироқ “Тоттенхэм” президенти уни қўйиб юбормаяпти. Ўтган ёзда “Манчестер Сити” Кейн учун 130 миллион фунт атрофида маблағ таклиф қилиб, рад жавобини олди.

Ҳарри Кейн жорий мавсумда 28 та учрашувда 12 та гол уриб, бешта ассистни амалга оширди. Унинг бугунги кундаги нархи 100 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!