"Манчестер Юнайтед" ҳужум чизиғини кучайтиришда Уоткинс ва Шешкони асосий номзод деб билмоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзод сифатида Олли Уоткинс ("Астон Вилла") ва Беньямин Шешкони ("РБ Лейпциг") кўриб чиқмоқда. ESPN нашрининг хабарига кўра, Юго Экитикенинг "Ливерпуль"га, Виктор Дьёкерешнинг эса "Арсенал"га ўтиши ортидан ушбу икки футболчи бозордаги энг мақбул вариантлар сифатида баҳоланмоқда.

Tecno

Бироқ, МЮ раҳбарияти потенциал трансферлар нархидан хавотирда. "Астон Вилла" ва "Лейпциг" клублари талаб қилаётган суммалар жуда юқори деб ҳисобланмоқда. Шу билан бирга, манкунианликлар футболчилар ва уларнинг агентлари билан алоқага чиқиб, молиявий талаблар ҳақида маълумот тўплашга киришган. Ҳозирча қай бирига устуворлик бериш масаласида якуний қарор қабул қилинмаган.

Шешкога "Ньюкасл" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, МЮ клуби унинг танлови айнан улар фойдасига бўлишига ишонмоқда — ҳатто "Ньюкасл" келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этса ҳам.

Бу орада "Астон Вилла" Уоткинсни сотиш ниятида эмаслигини маълум қилган. Лекин манчестерликлар яхши таклиф берилса, бирмингемликлар бу трансферга кўнса керак деб ҳисобламоқда. Англия терма жамоаси ҳужумчиси 45 миллион фунт атрофида баҳоланмоқда.

Клуб раҳбарияти ушбу трансферлар учун керакли маблағни Алехандро Гарначо, Антони, Жейдон Санчо ва Маласияни сотиш орқали қоплашга умид қилмоқда. Шунингдек, Расмус Хойлунднинг келажаги ҳам номаълумлигича қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!