"Манчестер Юнайтед" еттита футболчиси билан хайрлашади

BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнасида қайси футболчиларни сотиб юбориши маълум бўлди.

Журналист Саймон Маллокнинг хабар қилишича, "қизил иблислар" ҳозирда ижара асосида тўп тепаётган Антони, Маркус Рэшфорд, Тирелл Маласиа ва Жейдон Санчони сотиб юборишмоқчи. Бундан ташқари клуб ҳозирда асосий таркибдан жой олган Андре Онана, Каземиро ва Алехандро Гарначо билан хайрлашмоқчи. 

Онана ва Каземирога Саудия клублари харидор, Гарначога эса, "Наполи" қизиқмоқда. Манбанинг маълум қилишича, МЮ Рэшфорд трансферидан 58 миллион, Антонидан эса 35 миллион евро фойда кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бугун 13-апрель АПЛ доирасида "Ньюкасл" меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!