“Манчестер Юнайтед” дарвозада кимни қўрмоқчи?

  • 9 август, 2020, 19:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” янги мавсум учун дарвозабон қидиришда давом этмоқда. Бошида “Ателико” посбони Ян Облакка қизиққан манчестерликлар унинг трансфер суммасини эшитгач, арзонроқ вариант топишга уринмоқда.

Айни пайтда МЮ скаутларига “Наполи” голкипери Алекс Меретнинг ўйини маъқул бўлмоқда. Ўтган йили “Удинезе”дан 26 миллион еврога олиб келинган 23 ёшли дарвозабон қисқа муддатда неаполликларнинг асосий дарвозабонига айлана олди.

Ҳозир пандемия туфайли бу дарвозабоннинг трансфер суммаси 28-30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

385446_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!