"Манчестер Юнайтед" 8 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи

  • 27 июль, 2021, 18:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жорий ёзги трансферлар даврида таркибда сезиларли ўзгаришлар қилмоқчи.

Tecno

ESPN тарқатган хабарга қараганда, инглиз клуби ҳимоячилар - Алекс Теллес, Диого Далот, Брэндон Уильямс ва Фила Жонс, ярим ҳимоячилар Андреас Перейра, Даниэль Жеймс ва Жесси Лингард, шунингдек ҳужумчи Антони Марсьяль билан хайрлашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" бу ёз "Боруссия" Дортмунддан 85 млн евро эвазига ҳужумкор ярим ҳимоячи Жейдон Санчони сотиб олди. "Астон Вилла" дарвозабони Том Хитон эса эркин агент сифатида манкунианликлар сафига келиб қўшилди.

МЮ тез орада "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Ушбу трансфер “қизил иблислар”га тахминан 50 млн еврога тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!