“Манчестер Юнайтед” 18 ёшли футболчининг маошини 10 баравар оширди

  • 22 ноябрь, 2022, 09:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” сафида порлай бошлаган Алехандро Гарначо тез орада клуб билан янги шартнома имзолайди.

Tecno

Клуб раҳбарияти асосий таркибга ёриб кирган ва муҳим голларни ура бошлаган 18 ёшли ярим ҳимоячининг маошини ҳафтасига 57 минг евро қилиб белгилмоқчи. Айни пайтда Алехандро ҳар ҳафта 5,7 минг евро маош оляпти.

Гарначо биринчи жамоага 2020 йилнинг октябрида қўшилган эди. Алехандро “Манчестер Юнайтед” сафида ноябрь ойининг энг яхши футболчиси, деб топилди. Жорий мавсумда барча турнирларда 11 маротаба майдонга тушиб, учта гол ва учта ассист қайд этди.

Истеъдодли испан футболчиси аслида “Атлетико”  тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг шартномаси тез орада 2027 йилгача узайтирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!