Манчестер юлдузи қизни ўлимдан қутқарганини яшириб юрган экан...

  • 13 сентябрь, 09:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг янги футболчиси Брайан Мбемо бир неча ҳафта олдин мухлислар билан автограф-сессияда иштирок этган эди.

Tecno

Тадбир давомида машҳур футболчи 9 ёшли Амелия билан мулоқот қилди. “Манчестер Юнайтед”нинг чиройли шарфини тақиб олган қизалоқ Брайанга оғир ҳаста экани ва бош миясида ўсимта борлигини айтади.

Мбемо буни беэътибор қолдирмади. У клуб вакиллари Амелиянинг оиласи ҳақида маълумот тўплашларини сўради. Маълумотларга эга бўлган ҳужумчи клиникаларнинг бирига Амелиянинг қимматбаҳо операцияси учун тўлов қилиб берди.

Мбемо бу ишни ҳеч қандай овозасиз, воситтачиларсиз, махфий тарзда амалга оширмоқчи бўлди. Шифокорларга ҳам тўлов бўйича фақат ўзи билан боғланиб, ҳисоб-китоб қилишларини сўради.  

Шунга қарамай, Daily News журналистлари Брайан Мбемонинг қилган ишларидан хабар топиб, уни омма эътиборига олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!