“Манчестер Сити” Родригога беш йиллик шартнома беради

  • 14 август, 17:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” мутасаддилари ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар “Реал”дан бразилиялик  ҳужумкор футболчи Родриго Гоэсни олиб келишга жиддий ҳаракат қиляпти.

Tecno

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” 24 ёшли ўйинчига 2030 йилнинг ёзигача давом этадиган узоқ муддатли шартнома тайёрлаб қўйган. Бу орқали манчестерликлар Родригога уларнинг ҳамкорлик бўйича мақсади жиддий эканини кўрсатмоқчи.

Ҳозир ҳамма нарса Родригонинг қарорига боғлиқ бўлиб турибди. “Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо унга ўйин амалиётини кафолатламади. Агар Родриго кетадиган бўлса, мадридликлар 100 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига уни қўйиб юборади.

Родриго ўтган мавсумда барча турнирларда 54 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 11 та ассист ёздириб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!