"Манчестер Сити" рад жавобини олди

  • 18 май, 2022, 16:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастонини сотиб олишга уриниб кўрди, бироқ рад жавобини олди.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, инглиз клуби футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилган, лекин бу маблағ “нерадзуррилар”ни қаноатлантирмаган. Энди “шаҳарликлар” ўз таклифларини яхшилаб, қайта мурожаат қилишлари кутилмоқда.

23 ёшли Бастони жорий мавсум “Интер” сафида жами 43 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!