“Манчестер Сити” қишда қиммат трансфер амалга оширмоқчи

  • 7 октябрь, 2024, 18:41
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри тиззасидан олган жиддий жароҳати сабаб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Эндиликда “шаҳарликлар” қишги трансферлар ойнасида янги таянч ярим ҳимоячиси харид қилишмоқчи.

Tecno

Transfer News Live портали хабар беришича, АПЛ гранди янги футболчи учун 95 миллион евро пул ажратади. Ҳозирча, клуб кимни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Жорий мавсум Гвардиола жамоаси АПЛда 17 очко тўплаб, 2-ўринда кетмоқда. Уларнинг навбатгади ўйини 20 октябр куни “Вулверҳемптон”га қарши бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!