“Манчестер Сити” қишда ҳимояни мустаҳкамлайди

  • 9 сентябрь, 19:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг дастлабки учрашувларида Хосеп Гвардиола жамоасида ўнг қанот ҳимояси энг нозик нуқта экани кўриниб қолди.

Tecno

Энди бу позицияда ўйнаб келаёган Матеуш Нуньеш ва Рико Льюис бор маҳоратларини ишга солиб, асосий таркибдаги ўрни учун курашишига тўғри келади.

Manchester Evening News нашрининг маълум қилишича, Хосеп Гвардиола қишки трансферлар ойнаси очилиши билан ўнг қанот ҳимоясига бошқа ўйинчи олиб келишни мўлжаллаяпти.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” бу позицияни мустаҳкамлаш учун яна Тино Левраменто номзодига қайтган. Манчестерликлар ёзда ҳам Тинога қизиқиш билдирган эди.

Аслида “Челси” тарбияланувчиси бўлган 22 ёшли футболчи 2021 йили “аристократлар” сафини тарк этиб, “Саутгемптон”га қўшилган эди. Ливраменто 2023 йилнинг ёзида “Ньюкасл Юнайтед” таклифини қабул қилиб, ҳозирга қадар шу жамоада ўйнаяпти.

Transfermarkt портали экспертлари ҳар икки қанотда ўйнай оладиган Ливраментони 40 миллион еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, асли марказий ҳимоячи бўлган Абдуқодир Ҳусанов ҳам ҳар икки қанотда ишончли ҳаракат қила олади. Сўнгги маълумотларга қараганда, Хосеп Гвардиола қишки трансферлар ойнаси очилгунга қадар айрим учрашувларда ўзбек легионерини ўнг қанот ҳимоясида ўйнатишни мўлжаллаяпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!