“Манчестер Сити” қиморга пул тикишда айбланган юлдузни олади

CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси ва “Вест Хэм” клуби ўйинчиси Лукас Пакета футболчилик фаолиятидаги энг катта жазодан қутилиб қолди.

Tecno

Машҳур ўйинчи 2022-2024 йиллар давомида бир неча учрашувларда, хусусан, “Лестер”, “Астон Вилла”, “Лидс Юнайтед” ва “Борнмут”га қарши ўйинларда атайин сариқ карточка олишда айбланган эди.

Пакетанинг айби исботланган тақдирда уни умрбод дисквалификация қилиш чораси қўлланилиши айтилди. Бироқ сўнгги маълумотларга қараганда, ўйинчидан қиморга пул тикиш бўйича барча айблар олиб ташланди ва у оқланди.

TBR Football нашрининг маълум қилишича, ўйинчи атрофидаги вазиятни кузатиб турган “Мачнестер Сити” Лукас Пакетани олиш вариантига қайтди. Аслида “шаҳарликлар” 2023 йили бразилиялик ярим ҳимоячини қарийб  92 миллион еврога трансфер қилиш бўйича келишиб олганди. Аммо ўйинчига айблов эълон қилиниши ортидан бу харид бекор бўлди.

Энди манчестерликлар яна 27 ёшли ўйинчига харидор бўлмоқда. Лекин бу гал трансфер суммаси сезиларли даражада паст бўлади.

Пакета ўтган мавсумда “Вест Хэм” сафида 36 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига бешта гол ёздириб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси яна икки йил давом этади.

Лукас Бразилия терма жамоаси сафида 55 та ўйинда иштирок этган. Transfermarkt портали унинг трансферини 28 миллион еврога баҳолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!