"Манчестер Сити" "Олтин тўп" соҳибига иккита ўринбосар топиб қўйди

  • 05 Nov 20:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Яқинда "Олтин тўп"ни қўлга киритган ярим ҳимоячи Родри яқин ойлар ичида "Манчестер Сити"га ёрдам бера олмайди. 25 ёшли испаниялик футболчи мавсум якунига қадар тиззасидан олган жиддий жароҳатидан соғайишга улгурмайди.

Tecno

L'Equipe нашрининг хабар беришича, Родрини йўқотган "шаҳарликлар" раҳбарияти унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйди. Гап "Реал Сосьедад" футболчиси Мартин Субименди ва "Торино" футболчиси Самуэле Риcчи ҳақида кетмоқда. Трансфермаркт портали мутахассислари 25 ёшли Субимендини 60 миллион еврога, 23 ёшли Риччини эса 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" орта қолган 10 та турдан АПЛ турнир жадвалида 23 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Ливерпуль" ҳисобида эса 25 очко мавжуд.

Comments

You must be logged in to commet!