“Манчестер Сити” нега ўртоқлик ўйинлари ўтказмади?

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги мавсумига жиддий тайёргарлик кўраётган “Манчестер Сити” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин фақатгина Италиянинг “Палермо” жамоаси билан битта ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарор қилди.

Tecno

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёз бўйи нега ўртоқлик учрашувлари ўтказишдан бош тортганини изоҳлаб берди.

- Жамоамизда кайфият яхшию Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати давомида ҳам худди шундай эди.

Биз Англия Премьер-лигасининг “Вулверхэмптон”, “Тоттенхэм” ва “Брайтон”га қарши ўтказиладиган дастлабки учта расмий учрашувига пухтароқ тайёрланиш учун ўртоқлик ўйинларида ўйнамасликка қарор қилдик.

Футболчтлар ҳордиқ чиқариши талаб этиларди, шу боис, биз ўйинлардан кўра, машғулотларга эътибор қаратишни маъқул топдик, - деди Хосеп Гвардиола.

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг янги мавсумидаги биринчи учрашувини 16 август куни сафарда “Вулверхэмптон”га қарши ўтказади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!