
"Манчестер Сити" иқтидорли ҳимоячи учун "Ливерпуль" билан курашга киришди
"Манчестер Сити" ёзги трансферлар ойнасида чап қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида "Борнмут" клуби футболчиси Милош Керкесни сотиб олимоқчи.
"The i Paper" нашрининг хабарига кўра, "Сити" аллақачон Керкес бўйича сўров юборган. Шунингдек, 21 ёшли футболчини харид қилишга жиддий даъвогар ҳисобланади. Сўнгги ҳафталарда "Ливерпуль" ҳимоячи билан қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ эндиликда, бу курашга "манчестерликлар" ҳам қўшилди.
Маълумотларга кўра, Керкеснинг ўзи "Ливерпуль"га ўтишни хоҳламоқда. У бош мураббий Арне Слот билан бирга ишлашни истайди. Аммо, "Ливерпуль" трансфер учун расмий таклиф юбормаган.
Transfermarkt портали Милош Керкеснинг нархини 35 миллион евро деб баҳоламоқда. У жорий мавсум АПЛда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та ассист амалга оширган.
Исмоилов Раҳимжон
Comments