
"Ан-Наср" ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди. Роналду эса хет-трик муаллифи бўлди
Бир неча дақиқа олдин ўртоқлик учрашувидан ўрин олган "Ан-Наср" - "Рио Аве" ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
Мазкур тўқнашувда Саудия клуби йирик 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Дастлаб учрашувнинг 15-дақиқасида Симакан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг португалиялик ҳужумчи ҳисобланган Криштиану Роналду 44, 63 ва 68-дақиқаларда гол уриб, хет-трикни расмийлаштирди.
Маълумот ўрнида, "Ан-Наср" навбатдаги ўйинини 19 август куни "Ал-Иттиҳод"га қарши ўтказади. Ушбу беллашув эса Тошкент вақти билан 18:00 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар