
Магнус Карлсен "Grenke Freestyle Open" мусобақасида 100 фоизлик натижа билан ғалаба қозонди
Дунёдаги энг катта очиқ турнирлардан бири "Grenke Chess Open 2025" якунланди. Мукофот жамғармаси 225 000 еврони ташкил қилган турнир 17–21 апрель кунлари Германияда бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Магнус Карлсен мукаммал, 9 турда 9 ғалаба билан ғалаба қозонди. Норвегиялик спортчи сўнгги тур олдидан биринчи ўринни эгаллаб турганди. Магнус сўнгги турда германиялик Винсент Кеймерни мағлуб этиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров эса сўннги турда ғалаба қозонди ва мусобақани 6.5 очко билан 22-ўринда якунлади.
Карлсен нафақат турнирда ғалаба қозонди, балки 60 000 евро ва 25 рейтинг очкосини қўлга киритди.
Бундан ташқари, Магнус 3191 кўрсаткичга эришди, бу классик шахмат турнирлари, жумладан, ҳатто "анъанавий" ўйинлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Стандарт қоидалар бўйича ўтказиладиган ҳеч бир турнирда бунчалик юқори натижа кўрсатилмаган.
Фикрлар