Мадрид дербисида рекорд қайд этилди

CHERY AUTO

"Реал" сардори Серхио Рамос Ла Лига 13-туридан ўрин олган "Атлетико"га (1:0) қарши баҳсни асосий таркибда бошлади. Айни дамда, учрашувнинг дастлабки бўлими давом этмоқда.

Tecno

34 ёшли ҳимоячи 43-маротаба Мадрид дербисида майдонга тушди ва ушбу кўрсаткич бўйича "қаймоқранглилар"нинг футболчилари орасида мутлоқ рекордчига айланди.

Маноло Санчис ва Франсиско Хенто 42 мартадан "Атлетико"га қарши беллашувда қатнашган. Тўртинчи ўринни 35 та дербидаги иштирок билан Карим Бензема эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!