Лунин “Реал”да қоладими?

  • 21 Aug 12:33
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Украиналик дарвозабон Андрей Лунин фаолиятини “Реал Мадрид”да қолиб давом эттиради. Бу ҳақда "Мундо Депортиво" хабар бермоқда.

Tecno

Манбага маълум бўлишича, 25 ёшли дарвозабон ўйин амалиёти миқдоридан норози бўлишига қарамай, мадридликлар сафида қолишга қарор қилди. Бироқ, Лунин шартномани узайтириш борасида якуний қарор қабул қилмаган. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Андрей "Реал" сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 12 тасида қуруқ ўтказган. Украиналик футболчининг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!