Лунин "Реал Мадрид"да қолади

  • 28 Aug 16:34
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Украиналик дарвозабон Андрей Лунин янги мавсумда "Реал"да қолади. Посбон учун бўлган таклифлар футболчи ва клубга маъқул келмади, дея хабар бармоқда "AS"нашри.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, жорий трансфер ойнасида Лунин бир нечта клублардан таклифлар олган, бироқ уларнинг ҳеч бири клубга ҳам футболчига ҳам манзур келмади. Дарвозабон асосий ўйинчига айланиши мумкин бўлган юқори савиядаги жамоага ўтмоқчи.

"Реал" билан амалдаги шартнома узайтирилиши даргумон. Сабаблардан бири - Мадрид клуби ва Луниннинг агенти Хорхе Мендес ўртасидаги муносабатлар, Лени Йоронинг муваффақиятсиз трансферидан кейин ёмонлашган.

Хабар қилинишича, "Лос-Бланкос" Лунинни тахминан 30 миллион еврога баҳолаган ва уни ижарага беришни хоҳламайди.

Comments

You must be logged in to commet!