Лукас Моура "Тоттенхэм"да ўйнамоқчи

CHERY AUTO

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Лукас Моура фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келди.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 25 ёшли бразилиялик футболчига “Тоттенхэм”нинг ўйин услуби жуда ёқади. Моуранинг фикрича Маурисио Почеттино унинг фаолиятини қайтадан “жонлантириш”га қодир.

Ўз навбатида “шпорлар” “Бордо”дан Малкомни сотиб олишолмаган тақдирда, бу жойга айнан Моура номзодини кўзлашмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Моурага шунингдек «Боруссия» Дортмунд, «Бетис», «Наполи», «Валенсия» ва Хитойнинг «Шандунь Лунэн» клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!