Луис Энрике тез орада "Реал"га ўтиши мумкин

  • 13 ноябрь, 2021, 15:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ўз сафини яна бир бразилиялик футболчи билан тўлдирмоқчи.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, “Қироллик клуби”нинг эътибори бу гал "Флуминенсе"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Луис Энрикега тушган. Агар “Реал” 20 ёшли иқтидор эгасини қўлга киритса, уни "Кастилья" сафида рўйхатдан ўтказади.

Энрикенинг айни дамдаги трансфер нархи 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Луис шу пайтгача "Флуминенсе" сафида жами 76 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!