Луис де ла Фуэнте: “Педри — шунчаки ажойиб футболчи"
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 4-турида Болгарияга (4:0) қарши ўйиндан сўнг “Барселона” клуби аъзоси Педрининг ўйинини юқори баҳолади.
“Педри — шунчаки ажойиб футболчи. У бошқалар кўрмаган нарсани кўра олади”, — деди мутахассис УЕФА расмий сайтига сайтига берган интервьюсида.
Маълумот учун, 22 ёшли футболчиг Испания терма жамоаси сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган. Ярим ҳимоячининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.



Фикрлар