
"Локомотив" бугун "Бунёдкор"га етиб олиши мумкин! (Фото)
Бугун Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.
Мухлислар Тошкентда пойтахт дербиси гувоҳи бўлишади. "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. "Темирйўлчилар" матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди. Турнир жадвалида "Локомотив" 22 очко тўплаб, 9-ўринда бормоқда. "Бунёдкор" ҳисобида 29 очко бўлиб, бу жамоа 6-ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив"да тўплар фарқи 21-33. "Бунёдкор"да 26-23. "Локо" шу пайтгача 7та, "Бунёдкор" эса 8та беллашувда зафар қучган.
"Темирйўлчилар" иккинчи даврани кетма-кет 3 ғалаба билан бошлади. Aндрей Микляев шогирдлари дастлаб "Aндижон", сўнгра "Навбаҳор" билан "Бухоро"ни мағлуб етишди. Охирги 3 турни сафарда ўтказган "Локомотив" уч хил натижа қайд этди: "Бухоро" билан ўйинда ғалаба, Бекободда "Металлург"га қарши дуранг ва Жиззахда "Сўғдиёна"дан мағлубият.
"Бунёдкор" иккинчи давра бошланганидан бери, ҳозирча 4 учрашув ўтказди. Бунда иккитадан ғалаба ва мағлубият қайд этилди. "Қалдирғочлар" "Сурхон" ва "Машъал"дан устун келиб, аввалги икки турда AГМК ва "Қўқон-1912"га имкониятни бой беришди. "Бунёдкор"нинг 18-тур "Пахтакор" билан ўйини ноябрь ойига қолдирилган.
Факт: 2015 йилдан бери "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши олти марта баҳс олиб бориб, шундан 4 тасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнаган. Тўплар фарқи 11-4.
2019. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0
2018. 2-босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1
2018. 1-босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:1
2017. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:2
2016. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0
2015. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:0
Ўзаро ўйинлардаги статистика билан танишинг. Агар бугун "Локомотив" 3 очкони қўлга киритса, ғалабалар сони бўйича "Бунёдкор"га етиб олиши мумкин.
Фикрлар