“Ливерпуль”нинг катта трансферини барбод қилган айбдор номи айтилди

  • 2 сентябрь, 17:52
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” раҳбарияти ёзги трансферлар бозорини жуда фаол ўтказганига қарамай, ўзлари кўзлаган барча ўйинчиларни қўлга кирита олмади.

Tecno

Англия чемпионлари ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида “Кристал Пэлас” сардори Марк Гехин олиб келмоқчи эди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ҳам бу трансфернинг эҳтимолини юқори баҳолаган эди. Марк Гехи “Ливерпуль” учун тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлганди. Бироқ охирида трансфер барбод бўлди.

TALKSPORT нашрига кўра, “Кристал Пэлас” Гехи ўрнига “Брайтон”нинг бразилиялик легионери Игорни олиб келмоқчи бўлган. Аммо “Кристал Пэлас” бош мураббийи Оливер Гласнер ўз қарори билан иккала трансферни ҳам бекор қилди.

Германиялик мутахассис клуб раҳбариятига агар улар Марк Гехини сотиб юборадиган бўлса, клубдан кетишини уқтирган. Гласнер ўтган мавсум “Кристал Пэлас”ни клуб тарихида илк бор Англия кубоги ва Суперкубоги соҳибига айлантиргани боис раҳбарият унинг талабини қабул қилишга рози бўлди.

   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!