
“Ливерпуль” янги юлдуз билан шартнома имзолади
Англия чемпиони 19 ёшли ярим ҳимоячи Неко Уильямс билан узоқ муддатли янги битим тузилганини эълон қилди.
Футболчининг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “Ливерпуль” билан 2025 йилгача шартнома тузилганини билдирган.
- Узоқ муддатли шартномага эга бўлганимдан мамнунман. “Ливерпуль” таркибида келажагим муваффақиятли бўлишига умид қиляпман, - деди Уильямс.
Бу футболчи “Ливерпуль” таркибида ўтган йили 30 октябрда Англия Лига кубогида “Арсенал”га қарши ўтказилган учрашувда дебютини нишонлаган эди. Якунланган мавсумда у жами 10 маротаба майдонга тушди.
Фикрлар