“Ливерпуль” текинга зўр ҳимоячини топди

  • 7 октябрь, 07:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” мунтазам таркибини кучайтириб боришга ҳаракат қиляпти. Ливерпулликлар ана шу мақсадда “Бавария” марказий ҳимоячиси Дайо Упамеканонинг атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб боряпти.

Tecno

Франциялик футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ўз якунига етади ва уни эркин агент мақомда бепул қўлга киритиш мумкин.

Bild ва Daily Mail каби нуфузли манбалар “қизиллар” ёзда “Кристал Пэлас” сардори Марк Гехи трансферини амалга ошира олмагани учун янги марказий ҳимоячи қидирмоқда.  Шу боис, клуб мутасаддилари январь ойида Упамекано билан дастлабки музокаларни бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 26 ёшли ҳимоячининг ўзи ҳам муҳитни ўзгартиришга қарши эмас. Бироқ, унинг харидорлар кўп. Хусусан, Бундеслигани яхши биладиган “Реал” ва “Барселона” бош мураббийлари Хаби Алонсо ва Ханс-Дитер Флик ҳам Упамекано даражасидаги ижрочини бепул қўлган киритиш имконидан фойдаланиб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!