“Ливерпуль” қадрламаган юлдузни тўрт клуб талашяпти

CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” жамоанинг уругвайлик ҳужумчиси Дарвин Нуньес билан тўлиқ хайрлашишга тайёргарлик кўряпти.

Tecno

Шунга қарамай, тажрибали тўпурар ишсиз қолмайди. Caught Offside нашрининг ёзишича, Нуньес учун курашга Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” ва “Ан-Наср” каби бадавлат клублари ҳам қўшилди.

Европа вакилларидан “Барселона” ва “Милан” 26 ёшли форвард атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда ва мавриди келса, уни таркибга қўшиб олишга уринмоқчи.

Мерсисайдликлар ўз ўйинчисини 70 миллион еврога баҳолаяпти ва шу суммадан кам бўлмаган маблағ таклиф этилса, Нуньесни қўйиб юборишга тайёр.

Ўтган мавсумда Нуньес барча турнирларда 47 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти бор ишғол ишғол қилиб, яна шунча ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!