
“Ливерпуль” Нересга қизиқиб қолди
Daily Mirror нашри хабар беришича, “Аякс” вингери Давид Нерес ёзда фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Манбада айтилишича, Нерес хизматига “Ливерпуль” жамоаси томонидан жиддий қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби ушбу вингер трансфери учун 40 миллион евро сарфлашга тайёр.
Шунингдек, “Эвертон”, ПСЖ клублари ҳам Нерес учун курашмоқда.
Фикрлар